Қашқадарёда прокурор алмашди
Жамият
−
26 Октябрь 2019
19130Аввалроқ, Қашқадарё вилояти раҳбарияти ҳокими ишдан кетиши кутилатгани ҳақида хабар берган эдик. Вилоятда бошқа сектор раҳбариятида ҳам ўзгаришлар бўлиши айтилганди.
Бугун, 26 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари Эркабой Тожиев Қашқадарё вилояти прокурори этиб тайинланди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
Қашқадарё вилояти прокурори сифатида 2018 йил 16 январдан бери Ботир Юсупов ишлаб келаётганди.
Мазкур ахборотга аниқлик киритиш учун Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов билан боғландик. У бу маълумотни ҳозирча расман тасдиқламади ва расмий ахборот бўлса, мълум қилишини билдирди.
Маълумот ўрнида, адлия катта маслаҳатчиси Эркабой Тожиев Бош прокуратура бошқарма бошлиғи, Тошкент вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори вазифаларида ишлаган. 2017 йилнинг 14 ноябрида бош прокурорнинг ўринбосари этиб тайинланган, 2018 йил 21 февралида биринчи ўринбосарликка кўтарилган эди. У Ўзбекистон президентининг 2016 йил 25 августдаги фармонига кўра “Дўстлик” ордени билан тақдирланган.
LiveБарчаси