Қашқадарёда пора олган бозор раҳбари ушланди

3-саҳифа

image

Қашқадарё вилоятида тадбиркорга ҳужжатлари бўлмаган дўконни расмийлаштириб бермоқчи бўлан бозор раҳбари қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Деҳқонобод туманида фаолият юритувчи бозорлардан бирининг раҳбари ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқарога бозор ҳудудида жойлашган, лекин тегишли ҳужжатлари бўлмаган савдо дўконини сотишини, кейинчалик эса унинг номига расмийлаштириб беришини айтиб, хизмати эвазига 80 млн сўм талаб қилган.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида мазкур мансабдор шахс тадбиркордан 6600 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятида адвокат 2 йиллик озодликдан маҳрум қилиш жазосини енгилроқ жазога алмаштириб беришни ваъда қилиб, 10 минг доллар олган вақтида қўлга олинганди.

 


Мақола муаллифи

Теглар

пора бозор Қашқадарё

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг