Қашқадарёда отасининг тазйиқига учраган қизларга холаси васий бўлди

3-саҳифа

image

Қашқадарё вилоятида онаси вафот этганидан сўнг отаси томонидан зулмга учраган вояга етмаган опа-сингилга васийлик қилиш уларнинг холасига ўтди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани маълум қилди.

Билдирилишича, ишчи гуруҳ томонидан қизларнинг қариндошларидан қай бири улар учун яшаш ва таълим олиш муносиб шароитларини таъминлай олиши масаласи ҳар томонлама ўрганилган. 

Қарши шаҳар ҳокимининг тегишли қарори билан Қ.Д. (қизларнинг холаси) қизларга васий этиб тайинланган.

“Қ.Д. ўз ҳомий ва васийлигидаги вояга етмаган М.Ш. (2008 йилда туғилган) ва Н.Ш. (2010 йилда туғилган) ларни тарбиялаши, уларнинг таъминоти, соғлиғи, жисмоний, руҳий, маънавий ва ахлоқий камолоти ҳақида ғамхўрлик қилиши, шунингдек, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун масъуллиги тегишлича юклатилди”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг март ойи бошида М.Ш. онаси вафот этганидан сўнг синглиси отаси томонидан зулмга учраётгани ҳақида мурожаат билан чиққанди. Май ойида Болалар омбудсмани опа-сингилга нисбатан содир этилган жисмоний ва руҳий тазйиқ ҳолатлари ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан ўрганилганини билдирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг