Қашқадарёда ўсмир қиз отаси томонидан тажовузга учрагани айтилмоқда

3-саҳифа

image

Қашқадарё вилоятида вояга етмаган қиз онаси вафот этганидан сўнг синглиси отаси томонидан зулмга учраётгани ҳақида мурожаат билан чиқди. Бу ҳақда бугун, 27 март куни Болалар омбудсмани хабар берди.

Қайд этилишича, 16 ёшли М.Ш 2018 йилда онаси вафот этганидан сўнг, 14 ёшли синглиси Н.Ш.га нисбатан отаси Н.Р. турли уятсиз-бузуқ ҳаракатлар, шилқимликлар қилиб, бир неча йил давомида муттасил калтаклаб келгани, турли ҳақоратлар билан унинг шаъни, қадр-қимматини поймол қилганини билдирган.

Шу боисдан М.Ш. ва Н.Ш. бир неча маротаба уйдан чиқиб кетган. Уларнинг бувиси Н.Л. эса неваралари бедарак йўқолгани ҳақида ИИОга ариза билан мурожаат қилган. Шундан келиб чиққан ҳолда  Қарши шаҳар прокуратураси вояга етмаган қизларнинг отаси Н.Р.нинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш учун терговга қадар текширув ҳаракатларини олиб бормоқда.

Ҳозирда вояга етмаган М.Ш. ва Н.Ш. лар ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлганлиги сабабли, Қашқадарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Вояга етмаганларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилган ва уларга зарурий кўмак кўрсатилмоқда. Бу борада қўшимча маълумот берилиши билдирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразмда ота 14 яшар ўғлини калтаклаган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё вояга етмаган тажозув

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг