Қашқадарёда Nexia-3 ҳайдовчиси атайлаб бир гуруҳ одамларни судраб кетди (видео)

3-саҳифа

image

Жорий йил 8 июль куни Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида Nexia-3 ҳайдовчиси атайин 3 фуқарони судраб кетди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди. 

Маълум қилинишича, ўша куни соат тахминан 14:30 ларда туманда жойлашган ошхонага икки фуқаро кириб, ошхона эгаси билан тортишиб қолган.

Ўзаро келишмовчилик оқибатида икки шахс ошхонадан чиқиб, бошқа бир фуқаронинг Nexia-3 русумли автомашинасига йўловчи сифатида ўтириб кетмоқчи бўлган. Ошхона эгаси ва унинг яқин қариндошлари автомашинани тўхтатишга уринса-да, ҳайдовчи ҳаракатланиб кетган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Миришкор туман ИИБ томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода машинага осилиб қолган бир фуқаро ерга йиқилгандан сўнг, ўрнидан туролмай қолганини кўриш мумкин. Аммо унинг аҳволи ҳақида расмий муносабат берилмаган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилояти Оқдарё туманида Cobalt русумли машина ҳайдовчиси йўл-патруль хизмати ходимининг талабларига бўйсунмай, уни машина эшигида судраб кетганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг