Қашқадарёда кучли сел йўлларни вайрон қилди

Жамият

image

Кучли ёмғир ёғиши натижасида Қашқадарё вилоятининг тоғли ҳудудларига сел келди. Жорий йилнинг 4 апрель куни тунги соат иккиларда ёмғир ёғиб, дўлга айланган. Катта дўл парчалари ва жала бир зумда ҳамма жойни сувга тўлдирган.

Одамларнинг айтишича, кучли жала тахминан 40 дақиқа давом этган. Агар у узоқроқ давом этганда, йиғилган сувни бошқаришнинг иложи бўлмаслиги мумкин эди. Фақатгина ёмғир ва дўл ҳисобига ҳовлилар сувга тўлиб, уйларнинг ичигача кириб кетгани айтилмоқда. Сувни тортиб олишга насослар улгурмаган.

Сел суви ариқлардан тошиб, қишлоқ йўлларини вайрон қилган. Мевали дарахтлар ҳосилини тўкиб ташлаган.

Эслатиб ўтамиз, Навоийда ҳамда сел келиб, автомобилларни ҳам оқизиб кетгани ҳақида хабар берган эдик. 


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё вилояти жала

Баҳолаганлар

99

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг