Қашқадарёда келинни боғлаб калтаклаганлардан бири қамалди
3-саҳифа
−
13 Июль 2022
18149Қашқадарёда келинни боғлаб қўйиб, ваҳшийларча калтаклаб, сочини кесиб ташланганлардан бири қамалди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, келин калтакланиши юзасидан Яккабоғ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан фуқаро Ю.Э, Ю.Б ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 138-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Фуқаро Ю.Э. Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланиб, “қамоқ эҳтиёт” чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 9 июль куни соат тахминан 23-30 ларда Яккабоғ тумани “Янгиҳаёт” МФЙда яшовчи Ю.Э, Ю.Б, Ю.Р ва Ю.Х. келин Қ.М фуқаро Ю.Х. билан ишқий муносабатда бўлиб юрганидан ғазабланиб, уни оёқ-қўлини боғлаб, сочини кесиб ташлаб, танасини дуч келган соҳаларига қўл-оёқлари ва қамчи билан муттасил равишда уриб, қийнаб, жисмоний азоб бериб тан жароҳати етказган.
Оқибатда Қ.М. тан жароҳати олиб, Яккабоғ тумани тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь