Қашқадарёда келин эри ва яқинлари томонидан калтакланиб, сочи кесиб ташланди
3-саҳифа
−
13 Июль 2022 32922 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёда келин ўз эри ва яқинлари томонидан боғлаб қўйиб ваҳшийларча калтаклангани ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси изоҳ берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 9 июль куни соат тахминан 23-30 ларда Яккабоғ тумани “Янгиҳаёт” МФЙда яшовчи Ю.Э, Ю.Б, Ю.Р ва Ю.Х. келин Қ.М фуқаро Ю.Х. билан ишқий муносабатда бўлиб юрганлигидан ғазабланиб, уни оёқ-қўлини боғлаб, сочини кесиб ташлаб, танасини дуч келган соҳаларига қўл-оёқлари ва қамчи билан муттасил равишда уриб, қийнаб, жисмоний азоб бериб тан жароҳати етказишган.
Оқибатда Қ.М. тан жароҳати олиб, Яккабоғ тумани Тиббиёт бирлашмаси шифохонасига тушган.
Мазкур ҳолат юзасидан Яккабоғ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан фуқаро Ю.Э, Ю.Б. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 138-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь