Қашқадарёда “КамАЗ” тиркамаси чиқиб кетиб, 3 та транспортга урилди
3-саҳифа
−
16 Сентябрь
7236Қашқадарё вилоятида “КамАЗ”нинг тиркамаси ҳаракат вақтида чиқиб кетиб, 3 та транспортга урилди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, кеча, 15 сентябрь куни соат 13:20 ларда Деҳқонобод тумани “Деҳқонобод” МФЙ ҳудудидан ўтган М-39 Тошкент-Термиз автомобиль йўлининг 83-километрида ҳайдовчи Х.Х. бошқарувида бўлган “КамАЗ” юк автомашинасининг орқа тиркамаси чиқиб кетган.
Оқибатда тиркама ҳаракат йўналиши бўйича олдинда қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи А.Ш. бошқарувида бўлган бошқа “КамАЗ” юк автомашинасининг чап ён томонига, шунингдек, Labo автомашинасининг олд томонига бориб урилган. Тиркама йўл четида турган Cobalt’нинг орқа томонига ҳам бориб урилган.
Ҳодиса сабаб Labo ҳайдовчиси тан жароҳати олиб, туман шифохонасига ётқизилган. Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари бошланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида содир этган йўл-транспорт ҳодисасида ҳалок бўлганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь