Қашқадарёда калий заводининг зарарли сувлари сойга оқизилди

Жамият

image

Чиқинди сувларнинг учдан икки қисми руда чангини босиш учун ишлатилиб, бир қисми тўғридан тўғри “Туяшсой”га ташланган. Мазкур ҳолат Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бошқармаси томонидан Деҳқонобод туманида жойлашган калий заводи фаолияти ўрганилганда маълум бўлди.

Аниқланишича, ер остида ҳосил бўлган сизот сувларини ташқарига чиқариш учун шахта лойиҳаси асосида марказий насос станцияси қурилган, лойиҳада эса сув тозалаш иншооти кўзда тутилмагани оқибатида чиқинди сувлар тўғридан тўғри сойга оқизилган.

Шунингдек, текширув давомида кон фаолияти учун ишлаб чиқилган “Экологик оқибатлар баёноти” лойиҳа ҳужжатида (2018 йил) ҳосил бўлган шахта сувларини махсус туз сақлаш ҳовузига жойлаштириш белгиланган бўлса-да, амалда мазкур ерости сизот сувлари сойга ташланаётгани маълум бўлган.

Мазкур сувларнинг таркиби корхонага тегишли бўлган марказий лаборатория томонидан 2022 йил 17 август ойидан бошлаб таҳлил қилина бошланган ва натижалари қайд этиб борилган. Шунингдек, 2020 йилда ўтказилган текширишда ушбу манбадан ҳосил бўлган сизот сувларни сойга ташламаслик бўйича берилган кўрсатмаларга амал қилинмаган.

Юқоридаги қонун бузилиши ҳолатларидан келиб чиқиб, “Деҳқонобод калий заводи”га 363 миллион сўмдан ортиқ компенсация тўлови белгиланган. Текшириш давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан 18 банддан иборат мажбурий кўрсатмалар берилган.

Сарвар Хуррамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Қашқадарё

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made