Қашқадарёда қўйларни бўғизлаб кетаётган номаълум йиртқич топилди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ижтимоий тармоқларда номаълум йиртқич ҳайвон Қашқадарё вилояти аҳолисининг қўй-қўзиларини бўғизлаб кетаётгани айтилган хабарлар тарқалди. Вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг хабар беришича, номаълум ҳайвон маҳаллий аҳоли томонидан уриб ўлдирилган. 

Қайд этилишича, ўрганиш давомида Қамаши туман “Бобуртепа” МФЙ Пастқол қишлоғидаги қўй-қўзилари номаълум ҳайвон томонидан бўғизлаб кетилган хонадон эгалари билан суҳбат олиб борилган. Номаълум ҳайвон 4 та хонадонда 6 дона қўйга зарар етказгани маълум қилинган.

Шунингдек, аҳоли томонидан туни билан навбатчилик ташкиллаштирилиб жорий йилнинг 14 май куни номаълум ҳайвон тутилиб ўлдирилгани аниқланган. 

Хабарга кўра, ушбу ҳайвон ўрганилганда, чиябўри йиртқичлар туркумига кирувчи, итсимонлар оиласига мансуб сут эмизувчи ҳайвон экани маълум бўлган. 

Инспекторлар томонидан аҳолига яна шундай ҳолат қайтарилса, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига мурожаат қилиш кераклиги тушунтирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё Йиртқич

Баҳолаганлар

1299

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг