Қашқадарёда қор ёғди
Бу қизиқ
−
16:58 3095 1 дақиқа
Бугун, 4 сентябрь куни Қашқадарё вилоятидаги “Ҳисор” давлат қўриқхонасининг юқори ҳудудларида қор ёғди. Ҳудудда ҳаво кескин совиб кетган. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси хабар берди.
(8).png)
Қайд этилишича, қўриқхонанинг Мираки ва Ғелон бўлимлари юқори ҳудудлари қор билан қопланган. Шунингдек, “Ҳисор” давлат қўриқхонасида ҳаво кескин совиши кузатилган.
.png)
Маълумот учун, “Ҳисор“ давлат қўриқхонаси 1983 йилда Қашқадарё вилоятида “Ҳисор” тизмаси шимоли-ғарбий тармоқлари табиий комплексларини асл ҳолича сақлаб қолиш, улардаги табиий жараёнларнинг боришини ўрганиш, табиатни муҳофаза қилишнинг илмий асосларини амалиётга татбиқ этиш ҳамда ёввойи табиатдаги ноёб ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш мақсадида ташкил этилган. Қўриқхона Ғелон, Мираки, Танхоздарё ва Қизилсув бўлимларидан иборат.
.png)
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилоятининг Янгиқўрғон тумани ҳудудида кучли дўл ёққан эди.
Live
Барчаси