Қашқадарёда фуқаро ўз қариндошини уриб ўлдириб қўйди
Local
−
20 June 2019 7314 1 minute
Жорий йилнинг 18 июнь куни Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида яшовчи 37 ёшли А.Қ. Оқ қишлоқ маҳалла ҳудудида ўзаро жанжал туфайли қариндоши 41 ёшли О.Х.ни танасининг турли жойларига уриб жароҳат етказган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг маълум қилишича, ҳодиса натижасида О.Х. касалхонага олиб кетилаётган вақтида вафот этган. А.Қ. ушланган. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Live
All“Boysun do'ppisi” patentlandi
16 September
Ronal'd Kumanning ayoli 65 yoshida vafot etdi
16 September