Қашқадарёда эркаклар жанжали пичоқбозлик билан тугади

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳридаги тўйхонада эркак бир неча киши томонидан пичоқлангани айтилган хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси изоҳ берди.

Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 12 июнь куни соат тахминан  21:30 да Шаҳрисабз шаҳри “Қушхона” МФЙда жойлашган “Биллур” тўйхонаси олдида содир бўлган. Шаҳарнинг “Янги ҳаёт” МФЙда яшовчи С.Ж. ҳамшаҳари, “Ғалаба” МФЙда яшовчи Н.Қ. ва Шаҳрисабз тумани “Лолистон” МФЙда яшовчи Қ.А. билан  жанжаллашиб қолган. 

Оқибатда Н.Қ. фуқаро С.Ж.нинг ўнг билак соҳаси ва ўнг оёқ болдир соҳасига пичоқ билан тан жароҳати етказган. Жабрланувчи Шаҳрисабз шаҳар Тиббиёт бирлашмаси шифохонасига ётқизилган.

Хабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

пичоқбозлик

Баҳолаганлар

354

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг