Қашқадарёда эркак хотини ва қизини ўлдиргач, ўз жонига қасд қилди
3-саҳифа
−
25 Ноябрь
9627Кеча, 24 ноябрь куни Қашқадарё вилояти Китоб туманида эркак турмуш ўртоғи ва деярли 3 ойлик чақалоғини ўлдириб, сўнг ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.
Билдирилишича, воқеа “Оқсув” МФЙда содир бўлган. 1998 йилда туғилган эркак кеча, 24 ноябрь куни соат 13:00 ларда руҳиятида содир бўлган ўзгаришлар оқибатида яшаш хонадонида бўлган ошхона пичоғи билан 1996 йилда туғилган турмуш ўртоғи ҳамда жорий йилнинг 1 сентябрь куни туғилган қизини қасддан ўлдирган. Шундан сўнг, у яшаш уйининг хўжалик биносида арқондан сиртмоқ ясаб, ўзини осиб жонига қасд қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан кеча, 24 ноябрь куни Китоб тумани прокурори томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Маълумот учун, гумонланувчи шахс (марҳум) 2006 йилдан буён вилоят руҳий асаб касалликлари шифохонасида рўйхатда турган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида 13 ёшли мактаб ўқувчиси ташландиқ жойдан ўтиб кетаётган вақтида руҳий касалликлар диспансерида рўйхатда турган узоқ қариндоши Ф.Ж. уни чақириб, қўлидаги пичоқ билан уни ўлдиришини сўраган. Бола буни рад қилганидан сўнг, Ф.Ж. вояга етмаган фуқарони қўрқитганлиги боис, бола Ф.Ж.ни пичоқ билан қасддан ўлдирганди.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь