Қашқадарёда эр хотинини арра билан уриб ўлдириб қўйди
3-саҳифа
−
27 Январь 2023
13291Қашқадарё вилояти Қарши туманида эр хотинини арра билан уриб ўлдириб қўйди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.
Жорий йилнинг 25 январь куни соат 11:30 ларда Қарши тумани, “Тараққиёт” маҳалласида яшовчи П.Х. ўз яшаш уйида турмуш ўртоғи Г.Э. билан рашк сабабли ўзаро жанжаллашиб қолган. Жанжал вақтида эр хотинини “занжирли арра” (бензопила) билан орқа елка ва бўйин аралаш соҳасига бир неча марта уриб, йиртиб кесувчи оғир тан жароҳати етказган. Оқибатда Г.Э. шифохонада вафот этган.
Қайд этилишича, аёл мактабда ўқитувчи бўлиб ишлаган. Эри эса вақтинча ишсиз бўлиб, уларнинг 3 нафар фарзанди бўлган.
Шу куннинг ўзида П.Х. га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. У Жиноят процессуал кодекснинг 221-моддаси тартибида ушланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятида муқаддам 3 маротаба судланган эркак турмуш ўртоғини рашк сабаб уриб ўлдириб қўйгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси