Сурхондарёда 3 маротаба судланган эркак хотинини ўлдириб қўйди
3-саҳифа
−
24 Январь 2023
10428Сурхондарё вилоятида муқаддам 3 маротаба судланган эркак турмуш ўртоғини уриб ўлдириб қўйди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, Шеробод туманида 51 ёшли эркак шаръий никоҳидаги аёлини рашк ва мастлик сабаб уриб ўлдириб қўйган. Шундан сўнг, эркакнинг ўзи Ички ишлар органларига ҳолат бўйича хабар берган.
Маълум бўлишича, аёл эркакнинг учинчи турмуш ўртоғи бўлиб оиланинг 8 ва 11 ёшдаги фарзандлари бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодекснинг 97-моддаси, 1-қисмига асосан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззахда эр хотинини пичоқлаб ўлдирган эди.
LiveБарчаси