Сурхондарёда 3 маротаба судланган эркак хотинини ўлдириб қўйди

3-саҳифа

image

Сурхондарё вилоятида муқаддам 3 маротаба судланган эркак турмуш ўртоғини уриб ўлдириб қўйди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, Шеробод туманида 51 ёшли эркак шаръий никоҳидаги аёлини рашк ва мастлик сабаб уриб ўлдириб қўйган. Шундан сўнг, эркакнинг ўзи Ички ишлар органларига ҳолат бўйича хабар берган.

Маълум бўлишича, аёл эркакнинг учинчи турмуш ўртоғи бўлиб оиланинг 8 ва 11 ёшдаги фарзандлари бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодекснинг 97-моддаси, 1-қисмига асосан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз,  аввалроқ Жиззахда эр хотинини пичоқлаб ўлдирган эди.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг