Қашқадарёда банк мансабдорлари 4 млрд сўмни “еб юборди”
Жамият
−
06 Февраль 2023
6294Қашқадарё вилояти Қамаши туманида банк мансабдорлари қарийб 4 млрд сўмни талон-торож қилди. Бу ҳақда Қашқадарё вилоят прокуратурасининг матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишча, “Агробанк” акциядорлик тижорат банкининг Қамаши филиали мансабдор шахслари жиноий тил бириктириб, ўзига ишониб топширилган қарийб 4 млрд сўм маблағларни ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан мансабдор шахсларга Жиноят кодексининг 167 ва 209-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.
“Тергов давомида 3 нафар мансабдор шахсга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Терговнинг бориши алоҳида назоратга олинган. Тергов якуни бўйича батафсил ахборот берилади”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Хоразмда ўқитувчига ҳайкал қўйилди.
13 Апрель
Самарқандда юк машинаси ёниб кетди.
13 Апрель