Қашқадарёда банк мансабдорлари 4 млрд сўмни “еб юборди”

Local

image

Қашқадарё вилояти Қамаши туманида банк мансабдорлари қарийб 4 млрд сўмни талон-торож қилди. Бу ҳақда Қашқадарё вилоят прокуратурасининг матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишча, “Агробанк” акциядорлик тижорат банкининг Қамаши филиали мансабдор шахслари жиноий тил бириктириб, ўзига ишониб топширилган қарийб 4 млрд сўм маблағларни ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан мансабдор шахсларга Жиноят кодексининг 167 ва 209-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

“Тергов давомида 3 нафар мансабдор шахсга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Терговнинг бориши алоҳида назоратга олинган. Тергов якуни бўйича батафсил ахборот берилади”, дейилади хабарда.


Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends