Қашқадарёда 6 кун олдин бедарак йўқолган “участкавой”нинг мурдаси топилди
3-саҳифа
−
05 Август 2023 23823 1 дақиқа
Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманидаги Сечанкўл атрофида бедарак йўқолган Ички ишлар бошқармаси профилактика инспекторининг жасади топилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZʼга вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот котиби маълум қилди.


Қайд этилишича, инспекторнинг мурдаси кеча, 4 август куни соат 14:00 ларда кўл ҳавзасидан топилган. Қутқарув ишлари 6 кун давомида вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ғаввослар бўлими томонидан амалга оширилган.

Эслатиб ўтамиз, профилактика инспектори Ж.Э. жорий йилнинг 30 июль куни бедарак йўқолган эди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь