Қашқадарёда кўлда чўмилаётган “участкавой” ғойиб бўлди
3-саҳифа
−
04 Август 2023
19394Қашқадарё вилоятида Ички ишлар бошқармаси профилактика инспектори Сечанкўл атрофида бедарак йўқолди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
Жорий йилнинг 30 июль куни соат 21:35 ларда Миришкор тумани ИИБ навбатчилик қисмига профилактика инспектори Ж.Э. “Помуқ” маҳалласида жойлашган Сечанкўл атрофида бедарак йўқолгани ҳақидаги хабар келиб тушган.
Қайд этилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Миришкор тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятидаги Каттақўрғон сув омборида 4 нафар ёш йигит чўкиб кетганди. Бундан ташқари, Андижон вилояти Балиқчи туманидаги Қорадарёда 2 нафар бола ҳам чўкиб вафот этганди.
LiveБарчаси