Қашқадарёда 4,2 млрд сўмлик электр ўмарилди
3-саҳифа
−
09 июл 1198 1 дақиқа
Қашқадарё вилоятида 4,2 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси хабар берди.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура штаби томонидан Қашқадарё вилоятининг Касби туманида ўтказилган назорат тадбирида “У. М.” фермер хўжалигига қарашли сув насослари ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб, 1 миллиард 841 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётгани маълум бўлган.
Шунингдек, Косон туманида фуқаро М. Ш. га тегишли сув насосларида ҳам худди шундай қоидабузарлик аниқланган. Келтирилган зарар дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 2 миллиард 428 миллион сўмни ташкил қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилоятида 2,1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган эди.
Live
Барчаси