Қашқадарёда 16 яшар бола мушукни бўйнидан ип боғлаб, уни судради

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда бир йигит мушукнинг бўйнига ип боғлаб, уни судраб юргани акс этган видео тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Қашқадарё Ички ишлар бошқармаси изоҳ берди. 

Қайд этилишича, жорий йилнинг 4 июль куни соат тахминан 08:30 ларда Чироқчи тумани "Обод" МФЙда яшовчи 2006 йилда туғилган А.М. Кўкдала тумани Хўжаобод маҳалласида яшовчи амакиси А.А.ни уйига меҳмонга бориб, хонадон эгасига тегишли бўлган уй мушугига нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлган.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир қилган А.М. вояга етмаганлиги сабабли унинг отаси Ҳ.А.га нисбатан Чироқчи тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика инспектори томонидан МЖтКнинг 47-моддаси (Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Маълумот учун, мазкур модда билан айбланганларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солинади. БҲМнинг 1 баравари — 300 минг сўм.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 июль куни Жиззахда Хитойда туғилган ўзбек–хитой қўшма корхонасида механизатор бўлиб ишловчи шахс тирик итни оловда куйдирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

296

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг