Хитойлик эркак Жиззахда тирик итни оловда куйдирди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Жиззахдаги корхона ишчиси ҳайвонни куйдиргани тўғрисида хабарлар тарқалди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.

Аниқланишича, ҳолат Зафаробод тумани Чимқўрғон ҚФЙда жойлашган цемент заводида содир бўлган. ИИБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, мазкур ҳолатни содир этган шахс Хитойда туғилган ўзбек–хитой қўшма корхонасида механизатор бўлиб ишловчи Ман Минг экани аниқланган.

Қайд этилишича, туман ИИБ ходимлари ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлгани учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддаси (Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) бўйича маъмурий баённома расмийлаштирган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Андижонда итларни сўйиб, гўштини истеъмол қилган шахс аниқланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1258

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг