Андижонда итларни сўйиб, гўштини истеъмол қилаётган шахс аниқланди
3-саҳифа
−
23 Июль 2021
12458Жорий йилнинг 26 июнь куни Андижон шаҳар СЭО ва ЖСХга шаҳардаги “Ўзгариш” МФЙда яшовчи фуқаролар томонидан МФЙдаги Т.Келдиев кўчасида ит сўйиш билан шуғулланаётган шахс борлиги ҳақида мурожаат келиб тушган.
СЭО ва ЖСХ ходимлари томонидан фуқаролар мурожаатига асосан, Т.Келдиев кўчаси 75 уйда яшовчи фуқаро О.Ғ.нинг яшаш хонадони бориб ўрганилган. Натижада ушбу фуқаро хонадонида жами 12 та ит ва кучукларни уларни боқиш қоидаларини бузган ҳолда сақлаб келаётганлиги, шунингдек, ушбу хонада итнинг териси ва суяклари аниқланган. Шу сабабли О.Ғ. томонидан сўйилган ит гўштлари гўшт маҳсулоти сифатида кимга ва қаерга берилганлиги ҳолатига аниқлик киритишда амалий ёрдам бериш сўралган.
Шунга асосан Андижон шаҳри бўйича ИИО ФМБ масъул ходими томонидан олиб борилган текширув жараёнида фуқаро О.Ғ. охирги олти ойдан буён ўзининг истеъмоли учун итларни сўйиб, гўштини истеъмол қилиб келганлиги, аммо ит гўштини гўшт маҳсулоти сифатида бирон бир шахсга сотмаганлиги ва топширмаганлиги аниқланди.
Иш бўйича тўпланган ҳужжатлардан келиб чиқиб, фуқаро О.Ғ. ўзининг ушбу ҳаракатлари билан яшаш манзилидаги хонада ит боқишнинг қоидаларини бузганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 110-моддаси 1-қисмида ҳамда ҳайвон, жумладан, итларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш оқибатида улар ўлишига сабабчи бўлганлиги учун 111-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топилиб, унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Қонунда ва унинг санкциясида ҳуқуқбузарни белгиланган жаримадан озод қилиш асослари назарда тутилмаганлиги сабабли ҳозирда фуқаро О.Ғ.дан ҳуқуқбузарлиги юзасидан белгиланган жаримани ундириш чоралари кўрилмоқда.
LiveБарчаси