Қашқадарёда 13 ёшли қиз онаси тарафидан босимга учраётгани айтилмоқда (видео)

3-саҳифа

image

QALAMPIR.UZ'га Қашқадарёда 13 ёшли қиз онаси томонидан босимга учраётгани ҳақида мурожаат келиб тушди. Воқеа юзасидан QALAMPIR.UZ Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили Сурайё Раҳмонова билан боғланди. 

Унинг маълум қилишича, айни дамда ариза қабул қилинган ва Болалар омбудсмани ҳолатни ўрганишни бошлаган.

Қизнинг отаси йўллаган мурожаатга кўра, жорий йилнинг 13 декабрь куни унинг собиқ турмуш ўртоғи суд қарори чиқмасдан туриб, қиз онаси билан яшашни истамаслигига қарамай уни ўғирлаб кетган ва қаршилик қилгани учун калтаклаб, ўлдириш билан қўрқитган.

“Экспертиза хулосаси мавжуд, қизим тан жароҳатлари билан топилди”, деган мурожаатчи.


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг