Қашқадарёда 11-синф ўқувчиси ўзини осиб қўйди
3-саҳифа
−
10 Сентябрь 2022
18417Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида 11-синф ўқувчиси ўзини осиб қўйгани ҳақида хабар тарқалди.
Вилоят прокуратураси матбуот котибининиг QALAMPIR.UZ'а маълум қилишча, ўқувчи воқеа натижасида вафот этган.
Ўқувчи жонига қасд қилгани бўйича суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Ҳолат Нишон тумани Прокуратураси масъуллари иштирокида атрофлича ўрганилмоқда.
Қашқадарё вилояти Халқ таълими бошқармаси ҳам вазиятга муносабат билдириб, идора масъул ходимлари юзага келган ҳолатдаги жараён сабаблари юзасидан ўрганиш ишларини атрофлича ўрганаётганини маълум қилди.