Қашқадарёда ҳокимлик ходими пора билан қўлга тушди

3-саҳифа

image

Қашқадарё вилояти Косон туманида ҳокимлик раҳбари котиби 3 млн сўм пора билан қўлга олиниб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти матбуот хизмати хабар берди.  

Маълум қилинишича, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда Косон туман ҳокимлигининг раҳбари котиби Ғ.Ғ. фуқаро Н.Ш.га тегишли 12 сотихли уй-жойининг кадастр ҳужжатларини танишлари ёрдамида расмийлаштириб бериш эвазига 3 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг