Қашқадарё вилояти спорт бошқармаси бошлиғи вафот этди
Жамият
−
10 Октябрь 2020 14688 1 дақиқа
Қашқадарё вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи – O'zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши раиси ва вилоят кенгаши депутати Сирожиддин Турдиевич Одилов 9 октябрь куни 40 ёшида вафот этди.
Сирожиддин Одилов 1980 йил Шаҳрисабз туманида туғилган. Ёш бўлса-да, миллионлаб шогирдлари бор устоз эди. 2019 йил “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишони ва жорий йилда халқимиз бошига тушган оғир дамлардаги фидойилиги ва саховати учун “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан тақдирланганди.
QALAMPIR.UZ таҳририяти аъзолари марҳумнинг яқинларига ва дўстларига ҳамдардлик билдиради.
Live
Барчаси