Блогер Сирожиддин Одилов 4 йилга қамалди
3-саҳифа
−
17:51 2907 2 дақиқа
YouTube’даги “Sirojiddin Media” канали муаллифи Сирожиддин Одилов 4 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда Жиззах вилояти судлари хабар берди.
Қайд этилишича, Жиноят ишлари бўйича Мирзачўл туман судининг бугун, 5 октябрдаги ҳукмига кўра, Сирожиддин Сайфиддинович Одилов (“Sirojiddin Media” МЧЖ раҳбари) 1 нафар фуқарога нисбатан Одилов Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) ва 2 нафар фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б”,“в” бандлари (хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда такроран фирибгарлик) билан боғлиқ жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Суд муҳокамаси давомида, Сирожиддин Одиловнинг Д.Ш. нинг 12 млн сўм пулини товламачилик, Г. Ж. нинг 30 млн сўм, Р. Х. нинг 33 млн сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги тўлиқ исботланган ва Одилов томонидан жами 75 млн сўм етказилган зарар қопланган.
“Алоҳида таъкидлаш ўринлики, мазкур жиноят иши юритуви давомида Одиловнинг ижтимоий тармоқлардаги фаолияти юзасидан бирон-бир айблов қўйилмаган. Одиловнинг ҳаракатлари юзасидан айблов у томонидан бошқа фуқароларнинг мулки фирибгарлик ва товламачилик йўли билан қўлга киритилганлиги билан боғлиқ”, дейилади хабарда.
Билдирилишича, биринчи инстанция судининг ҳукмига фақат юқори инстанцияда процессуал тартибда баҳо берилади.
Маълумот учун, Сирожиддин Одиловнинг You Tube каналида 918 мингдан ортиқ обуначи бор.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг март ойида Сирожиддин Одилов фирибгарлик ва пора беришда гумонланиб қамоққа олингани ҳақида хабар берилган эди.
Шунингдек, олдинроқ Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди “Taftish.uz” таҳририяти ходимлари ва ДХХнинг ОАВ фаолиятини назорат қилувчи бошқармаси зобитларига нисбатан ҳукм ўқиган эди.
Live
БарчасиСергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь