Қашқадарё вилояти ҳокимига хорижда ўқиб келган ўринбосар тайинланди

Жамият

image

Қашқадарё вилоят ҳокимининг ўринбосари – вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига Баҳром Юсупов тайинланди.

Баҳром Юсупов 1976 йил Шаҳрисабз туманида туғилган. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Япониядаги Сиёсий фанлар миллий институти ва АҚШдаги Оклахома университетларини тамомлаган.

У бугунгача “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” акциядорлик жамияти Корпоратив бошқарув хизмати бошлиғи сифатида ишлаб келаётган эди. 2012-2016 йиллар давомида Молия вазирининг биринчи ўринбосари бўлиб ҳам ишлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё тайинлов

Баҳолаганлар

302

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг