Қарзи сабаб Трампга ЖЧга бориш тақиқланиши мумкин – ОАВ
Спорт
−
14 Март 8701 1 дақиқа
Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) АҚШ Президенти Дональд Трамп ва бошқа АҚШ расмийларига мамлакатнинг ташкилотга қарзи сабабли Жаҳон чемпионатли ва Олимпия ўйинларига боришни тақиқлаши мумкин. Бу ҳақда “Associated Press” нашри хабар берди.
Манбага кўра, WADA жорий йилнинг 17 март куни бўлиб ўтадиган ижроия қўмитаси йиғилишида миллий антидопинг агентликлари аъзолик бадалларини тўламаган мамлакатларга санкциялар қўллаш имкониятини муҳокама қилиши кутилмоқда.
Қўшма Штатлар 2023 йилдан бери аъзолик бадалларини тўламаган. Мавжуд лойиҳаларга кўра, санкциялардан бири расмийларнинг спорт тадбирларида иштирокини чеклаш бўлиши мумкин.
Қўшма Штатлар ташкилотнинг АҚШ Допингга қарши кураш агентлиги билан келишмовчилик туфайли WADA бюджетига йиллик аъзолик бадалларини тўлашдан бош тортган. Америка томони ҳали ҳам 2024 йил (3,6 миллион доллар) ва 2025 йил (3,8 миллион доллар) учун тўловларни амалга оширмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дональд Трамп Эрон терма жамоасига Қўшма Штатларда бўлиб ўтадиган 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионатига бормасликни маслаҳат берганди.
Live
Барчаси