Қаршида цехдаги ёнғинда 3 киши ҳалок бўлди
3-саҳифа
−
02 Октябрь 2021
6097Кеча, 1 октябрь куни Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида мебель цехида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, воқеа соат 09:10 атрофида шаҳарнинг “Кат” МФЙ Насаф кўчасида содир бўлган. Аниқланишича, ёнғин чиққан мебель ишлаб чиқариш цехига 5 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб бориб, соат 09:26 да аланга ўчирилган.
Оқибатда цехнинг тахминан 200 квадрат/метр майдони ичидаги маҳсулотлари ёниб зарарланган ва жароҳатланган 3 нафар фуқаро шифохонада вафот этган. Ҳозирда ҳодиса сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023