Қаршида цехдаги ёнғинда 3 киши ҳалок бўлди

Crime

image

Кеча, 1 октябрь куни Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида мебель цехида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, воқеа соат 09:10 атрофида шаҳарнинг “Кат” МФЙ Насаф кўчасида содир бўлган. Аниқланишича, ёнғин чиққан мебель ишлаб чиқариш цехига 5 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб бориб, соат 09:26 да аланга ўчирилган.

Оқибатда цехнинг тахминан 200 квадрат/метр майдони ичидаги маҳсулотлари ёниб зарарланган ва жароҳатланган 3 нафар фуқаро шифохонада вафот этган. Ҳозирда ҳодиса сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.


Rate Count

218

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends