Қаршида судья ёрдамчиси 2500 доллар пора билан ушланди
3-саҳифа
−
08:49 2384 1 дақиқа
Жиноят ишлари бўйича Қарши туман судининг судья ёрдамчиси 2500 АҚШ доллари пора олаётган вақтида қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, у Мажбурий ижро бюросининг Қашқадарё вилояти туманларидан бири бўлимида жорий йил май ойидан иш бошлаган фуқарога ўзининг мансабдор танишлари орқали ишга киритиб қўйганини айтган. Шунингдек, келгусида уни ўзи истаган тумандаги МИБ бўлимига ўтказиб беришини ваъда қилиб, эвазига 2500 АҚШ доллари талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида судья ёрдамчиси сўралган пул маблағини ўз хизмат хонасида олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда ИИО бўлинма бошлиғи пора билан қўлга тушгани хабар қилинган эди.
Live
Барчаси