Қаршида маҳкум манзил-колониядан қочиб кетди
3-саҳифа
−
17 Октябрь 2022
17790Ижтимоий тармоқларда Қаршидаги манзил-колониядан маҳкум қочиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти ҳолат бўйича расмий муносабат билдирди.
4-минтақавий ҳудуд 35-сон манзил-колониясида Жиноят кодексининг 118-моддаси (Номусга тегиш) бўйича жазо муддатини ўтаб келган маҳкум П.З. жорий йилнинг 15 октябрь куни соат 18.00 ларда колония ҳудудида йўқлиги аниқланган.
Қидирув жараёнида маҳкум П.З. рухсатсиз чиқиб кетгани ва 20:35 да манзил муассаса ҳудудидан ташқарида эканлиги аниқланиб, муассасага олиб келинган.
Ҳозирда ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД томонидан маҳкум П.З.нинг ушбу тартиббузарлигига ҳуқуқий баҳо берилиб, жазо муддатининг қолган қисмини ўташ учун ёпиқ турдаги колонияга қайтариш масаласи кўриб чиқилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь