Қаршида икки шахс ИИО ходимларига пичоқ билан ҳужум қилди
3-саҳифа
−
20 Август 2021
12361Қашқадарёда икки шахс ресторанда жанжал қилиб, пичоқ билан ички ишлар ходимларига ҳужум қилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
Қарши шаҳар “Темир йўлчи МФЙда яшовчи фуқаро Н.Л. жорий йилнинг 19 февраль куни соат 00:05 ларда шаҳардаги “Виктория” ресторанига икки нафар таниши А.Т. ва Ш.С. билан бориб, ресторан ишчиси С.А.га “Мусиқани ўчирсанг, шу пичоқни пешанангга отаман” деб қўрқитиб, жанжал қилган.
Натижада Н.Л.ни тинчлантириш учун ресторанга келган ички ишлар органлари ва миллий гвардия ходимларининг қонуний талабини бажариш ўрнига фаол қаршилик кўрсатиб, шериги А.Т. билан икки нафар ички ишлар органлари ходимининг ёқасидан тутиб, силтаб ташлаб қочишга уринган. Ресторандан кўчага чиққан Н.Л. қўлидаги пичоқ билан яна бир нафар ички ишлар органи ходимига шикаст етказмоқчи бўлганида ходим чап бериши оқибатида йиқилиб, тан жароҳати олган.
Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида шу куни Н.Л. ушланиб, зарарсизлантирилган.
Ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан Н.Л ва А.Т.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган. Тергов ҳаракатлари тамомланиб, судга юборилган.
Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар суднинг жорий йилнинг 2 август кунидаги ҳукми билан Н.Л ва А.Т. тегишли жазога тортилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь