Қарши давлат университети ўзини осган талаба бўйича маълумот берди

Жамият

image

Аввалроқ Қарши давлат университетининг физика-математика факультетида тўлов-контракт асосида иккинчи курсда таҳсил олаётган талаба ўзини осиб қўйгани ҳақида хабарлар тарқалиб, унга Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан муносабат билдирилганди. Қарши давлат университети ўзини осган талаба юзасидан маълумот берди.
 
Унга кўра, марҳум Р.Ф. ҚарДУ Физика-математика факультетининг Информатика ўқитиш методикаси йўналиши 2-курсида ўқиган. Жорий йилнинг 26 январь куни ушбу мудҳиш воқеа ўз тоғасининг уйида содир бўлган.

Жорий йилнинг 29 январь куни эрталаб, университет психологи А.Ҳусанов, Информатика ўқитиш методикаси кафедраси мудири И.Йўлдошев ва гуруҳ раҳбари Л.Сафаров Муборак тумани “Геолог” МФЙ раиси Н.Ашировлар марҳумнинг хонадонига таъзия билдиргани борганда, Р.Ф.нинг отаси гуруҳ мураббийи Л.Сафаров билан батафсил суҳбатлашган ва оиласининг университет раҳбарияти ҳамда ўқитувчилари жамоасига ҳеч қандай эътирози йўқлигини, ўғлининг ўлимидан қаттиқ қайғуда эканини билдирган. 

Қарши давлат университети ушбу ҳодиса батафсил ўрганилгани, ҳеч кимга тазъйиқ ўтказилмагани ва ҳеч қачон бости-бости қилинмаганини қайд этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ҳолат юзасидан Қарши тумани прокуратураси томонидан ўтказилган терговга қадар текширув натижасига кўра, жорий йилнинг 27 февраль куни жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Шунингдек, хабарда талаба қишки сессия имтиҳонларидан ўтолмагани ва унинг имтиҳондан ўтиши учун ўқитувчи катта миқдорда пора талаб қилгани кўрсатилган ва айнан шу ҳолат марҳумнинг ўз жонига қасд қилишига сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.

Шунга кўра, мазкур важни ўрганиш мақсадида Қарши тумани прокуратураси томонидан қўшимча терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

379

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг