Қаршида ўқитувчиси пора сўраган талаба ўзини осгани айтилмоқда

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Ижтимоий тармоқларда Қарши давлат университетининг физика-математика факультетида тўлов-контракт асосида иккинчи курсда таҳсил олаётган талаба ўзини осиб қўйгани ҳақида хабарлар тарқалган. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот хизмати раҳбари ҳолат юзасидан изоҳ берди.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Қарши тумани прокуратураси томонидан ўтказилган терговга қадар текширув натижасига кўра, жорий йилнинг 27 февраль куни жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Шунингдек, хабарда талаба қишки сессия имтиҳонларидан ўтолмагани ва унинг имтиҳондан ўтиши учун ўқитувчи катта миқдорда пора талаб қилгани кўрсатилган ва айнан шу ҳолат марҳумнинг ўз жонига қасд қилишига сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда. 

Шунга кўра, мазкур важни ўрганиш мақсадида Қарши тумани прокуратураси томонидан қўшимча терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда. 

Бош прокуратура Матбуот хизмати раҳбари иш натижалари ҳақида қўшимча хабар берилишини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразм вилояти Шовот туманида 19 ёшли келин М.Қ. уйидаги молхонасида ўзини осиб ўлдирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

676

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made