Қандай машқлар эрта ўлим хавфини камайтириши маълум бўлди

Саломатлик

image
Ҳафтасига 90 дақиқадан 2 соатгача тош кўтариш билан шуғулланиш эрта ўлим хавфини сезиларли даражада камайтириши мумкин. Бу ҳақдаги тадқиқот BBC’да эълон қилинди.

Британия Спорт Тиббиёти журналида чоп этилган ва 147 374 киши иштирок этган учта узоқ муддатли тадқиқот маълумотлари таҳлилига кўра, бундай мунтазам машқлар инсульт ва бошқа касалликлардан эрта ўлим хавфини камайтиради. Тадқиқот натижаларига кўра, ҳафтасига 90 дақиқадан 2 соатгача шуғулланганларда умумий эрта ўлим хавфи 13 фоизга камайган. Юрак-қон томир касалликлари, жумладан, юрак хуружи ва инсультдан ўлим хавфи 19 фоизга паст бўлган. Неврологик касалликлар, масалан деменция каби ҳолатлардан ўлим хавфи эса 27 фоизга камайган.

Тадқиқотчилар энг яхши натижалар куч талаб қиладиган машқлар билан бирга аэроб машқлар ҳам мунтазам бажарилганда кузатилганини айтган. Бундай ҳолатда эрта ўлим хавфи 58 фоизгача камайиши мумкинлиги қайд этилган. Миллий соғлиқни сақлаш хизмати маълумотларига кўра, мунтазам югуриш, велосипед ҳайдаш ёки сузиш каби машқлар стрессни камайтиради, ўзига бўлган ишончни оширади ҳамда юрак касалликлари, инсульт ва 2-тур диабет хавфини камайтиради. Шунингдек, улар ҳафтасига 2 соатдан кўп машқлар қўшимча фойда бермаслигини ҳам аниқлаган.

Мутахассисларнинг фикрича, куч талаб қиладиган машқлар соғлиқни яхшилаш, касалликларнинг олдини олиш ва қаришни секинлаштиришда муҳим роль ўйнайди.

Мураббий Бев Уилсон ўз тажрибасига таяниб, кўплаб мижозларда бўғим оғриғи, чарчоқ ва метаболизм муаммолари билан келишларини, тош кўтариш машқлари эса қондаги қанд миқдорини бошқаришга ёрдам беришини, бўғим ва суякларни мустаҳкамлашини айтади.

“Одамлар машқлардан сўнг ўзларини кучлироқ ва тетикроқ ҳис қилишади”, дейди у.

У, шунингдек, тош кўтариш машқлари мия фаолиятига ҳам ижобий таъсир кўрсатишини таъкидлаб, мижозларда диққатни жамлаш ва хотира яхшиланишини кузатишини билдирган.

Sport England вакили Том Бертон эса жисмоний фаоллик соғлом, мустақил ва фаол ҳаёт учун муҳим эканини айтиб, машқлар соғлом қаришни қўллаб-қувватлашини ҳамда соғлиқ тизимига тушадиган босимни камайтиришини таъкидлаган.

Мақола муаллифи

Теглар

Спорт машқлар ўлим хавфи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг