Қандай маҳсулотлар антибиотиклар ўрнини боса олади?
Саломатлик
−
22 Сентябрь 2020
12497Пиёз ва саримсоқда максимал миқдорда фойдали элементлар мавжуд. Улар нафақат иммунитет тизимини мустаҳкамлайди, балки ҳужайраларни ҳам тиклайди, шунингдек, танада бактериялар кўпайишининг олдини олади.
Шифокорлар иммунитет тизимини мустаҳкамлаш учун кефирни ҳам овқатланиш рационига қўшишни маслаҳат беради. "Кефир организмда микробларга чидамлиликни ошириш учун жуда қўл келади", дейди олимлар.
Шамоллашнинг олдини олиш ёки уни даволашда исмалоқнинг самараси кам эмас. Унинг таркибида А, B, С ва Е витаминлари, кальций, магний ва бошқа кўплаб фойдали элементлар мавжуд.
Сабзавотлар юракка ижобий таъсир кўрсатади ва миянинг қаришини секинлаштиради. С витамини ва фолий кислотасини ўзида бирлаштирган турп истеъмол қилиш эса гриппдан яхшигина ҳимоя қилади.
LiveБарчаси