“Қамчиқ” довонида кучли қор ёғяпти
Жамият
−
16 Ноябрь 2022
10044Кеча, 15 ноябрь оқшомида “Қамчиқ” довонида қор ёғди ва кучли ёғингарчилик ҳамон давом этмоқда. Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аллақачон йўлларни қордан тозалаш ишларини бошлаб юборган.
Қайд этилишича, А-373 “М-39 а/й Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон орқали-Ўш” автомобиль йўлининг Қамчиқ довонидан ўтган қисми 188-253 кмлар оралиғида ҳамон қор ёғмоқда.
Қор ёғиб турган пайтда довонда транспорт воситаларининг бетўхтов икки томонлама ҳаракатланиши таъминлаш учун "Қамчиқавтойўл" ИЙФУК томонидан йўл қопламасида сирпанчиқ бўлмаслигини олдини олиш мақсадида туну-кун йўлларга қум-туз аралашмаси сепиш, йўлларни қордан тозалаш ишларини бажармоқда.
“Транспорт воситалари икки томонлама хавфсиз ҳаракатланмоқда. Қор, вақти-вақти билан туман кузатилмоқда. Йўлларда кўриниш 300 метрни, ҳаво ҳарорати -4 даража, намлик 66 фоизни ташкил этмоқда. Шамол тезлиги 2-11 м/с. “Қамчиқ” довони йўлидан юрадиган ҳайдовчилардан барча хавфсизлик чораларини кўришларини тавсия қиламиз”, дейилади Давлат йўл ҳаракат хавфсизлиги хизмати хабарида.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь