“Қамчиқ” довонида даҳшатли ЙТҲ. Қурбон бор
3-саҳифа
−
27 Май 2023
12289“Қамчиқ” довонида Isuzu юк автомашинасининг тормоз қисми ишламай қолиши оқибатида даҳшатли автоҳалокат юзага келди. Юк машинаси бирйўла 4 та автомобилни уриб кетган. Ҳодиса оқибатида бир киши вафот этган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Вазирликнинг маълум қилишича, бугун, 27 май куни соат “Қамчиқ” довонидаги “Тошкент-Водий” йўналишида ҳаракатланиб кетаётган Isuzu юк автомашинасининг тормоз қисми ишламай қолиши оқибатида ҳайдовчи бошқарувни йўқотган ва Kia, Damas ҳамда 2 та Cobalt автомашиналарига урилиб, овқатланиш маскани ҳудудидаги фавворага бориб тушган.
Дастлабки маълумотларга кўра, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир киши вафот этган ва уч киши тан жароҳати билан Поп тумани шифохонасига юборилган.
Воқеа жойига ФВВ қутқарувчилари ва тегишли ташкилотлар вакиллари етиб борган. Ҳозирда вазият оқибатлари бартараф этилмоқда.
“Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 6 апрель куни “Тошкент – Ўш” халқаро автомобиль йўлининг Қамчиқ довонига ўтувчи 259-километрида 4 та автомобиль иштирокида ЙТҲ бўлган эди. ЙТҲда 5 киши жабрланиб, 1 нафар шахс вафот этган.