Қамчиқ довони вақтинча ёпилди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Қор кўчкиси хавфи туфайли Қамчиқ довони транспорт воситалари учун вақтинча ёпилган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

“Айни дамда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан мувофиқлаштирилган ҳолда вазиятни тезроқ қайта тиклаш бўйича барча зарур чоралар кўрилмоқда”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 8-9 февраль кунлари А-373 Тошкент – Ўш автомобиль йўлининг Қамчиқ довонидан ўтган қисмида қор ёғиши, вақти-вақти билан кучли ёғингарчилик бўлиши, туман кузатилиши, кўриш масофаси 50 метргача қисқариши, шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, йўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келиши мумкинлиги маълум қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг