“Қамчиқ”да юк машинаси ағдарилиб кетди

3-саҳифа

image

Наманган вилоятининг Поп туманидаги “Қамчиқ” довонида ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида юк машинаси ён томонга ағдарилиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) хабар берди.

Қайд этилишича, кеча, 22 март куни соат тахминан 11:30 лар атрофида “Қамчиқ” довонида юк автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида юк машинаси ён томонга ағдарилиб кетган.

Ҳодиса оқибатида қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқ. Бироқ, автомобилга ортилган барча юк йўлнинг қатнов қисмига сочилиб кетган.

Ҳайдовчига ёрдам кўрсатиш учун ФВВнинг “Қамчиқ” махсус қидирув бошқармаси қутқарувчилари етиб бориб, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатларини бартараф этган.

Маълумот уҳчун, бундан бир кун аввал эса, тахминан шу ҳудуднинг ўзида Spark русумли автомобиль йўлдан чиқиб, йўлнинг хандақ (кювет) қисмига тушиб кетган. Мазкур ҳолатда ҳам ҳайдовчига қутқарув бўлинмалари ходимлари томонидан ёрдам кўрсатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Қамчиқ” довонида Volkswagen ҳайдовчиси билан хандаққа тушиб кетганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ФВВ Наманган Қамчиқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг