“Қамчиқ”да ЙТҲ: Учта машина тўқнашди

Жамият

image

Жорий йилнинг 11 декабрь куни “Қамчиқ” довонида учта автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Натижада бири киши ҳалок бўлди, яна бири шифохонага ётқизилди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги берган маълумотга кўра, 11 декабрь куни соат 12:25 да “Қамчиқ” навбатчилик маскани навбатчи – диспетчерига Nexia ва Lacetti русумли автомашиналари ҳамда МАN русумли юк машинаси ЙТҲ содир бўлгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Аниқланишича, “Водий-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб кетаётган Nexia русумли автомашина ҳайдовчиси Қ.Д. бошқарувни йўқотиб, йулнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб кетган. Натижада, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган МАN русумли юк машинаси ҳамда Lacetti русумли автомашинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлган.

Воқеа жойига “Резак” навбатчилик масканидан Х.Рахов бошчилигида 3 нафар қутқарувчилар ҳамда “Шеробод” йўл-патруль хизмати, “Резак” тез тиббий ёрдам маскани ходимлари зудлик билан етиб боришган.

ЙТҲ оқибатида Nexia ҳайдовчиси Қ.Д. воқеа жойида вафот этган. Бундан ташқари, Мазкур машинада бўлган Ж.И. оғир жароҳат олганлиги сабабли Поп тумани марказий шифохонасига юборилган. Шунингдек, Lacetti русмли автомашинада бўлган 3 нафар ҳамда МАN русмли юк машинасида бўлган 1 нафар фуқароларга тан жароҳати етмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Қамчиқ

Баҳолаганлар

335

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг