“Қамчиқ”да Damas хандаққа думалаб кетди

Жамият

image

“Қамчиқ” довонида Damas машинаси хандаққа тушиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди. 

Кеча, 3 апрель куни А-373 автомобиль йўлининг “Қамчиқ” довонидан ўтган қисмида  Водий-Тошкент йўналишида ҳаракатланган Damas русумли автомобиль ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида йўлнинг хандақ (кювет) қисмига тушиб кетгани тўғрисида “Қамчиқ” махсус қутқарув бошқармасига хабар тушган. 

Айтилган манзилга ФВВ қутқарувчилари етиб бориб, махсус техникалар ёрдамида автомобилни хавфсиз ҳудудга олиб чиққан.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилоятининг Поп туманидаги “Қамчиқ” довонида ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида юк машинаси ён томонга ағдарилиб кетганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Damas Қамчиқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг