Қалампир ишқибозлари узоқ яшайди...ми?!
Фойдали
−
28 Март 2019 18131 1 дақиқа
Маълум бўлишича, қизил қалампир нафақат таомни хуштаъм қилар экан, балки соғлиқни сақлашда ҳам муҳим аҳамиятга эга экан.
Гарвард университети олимлари ўтказган тадқиқот натижаларига кўра, қизил қалампирни мунтазам истеъмол қилувчи кишилар юрак-қон томир, нафас олиш тизими ва хатарли ўсимталар муаммоларига камроқ рўбару бўлади ва табиийки узоқроқ умр кўриши аниқланди.
Олимлар етти йил давомида 30 ёшдан 79 ёшгача бўлган қарийб ярим миллион кишининг ҳаёт тарзини кузатишган.
Олимлар хулосасига кўра, аччиқ таъмли овқатни хуш кўрувчилар бошқаларга қараганда 12-14 фоизга кўпроқ умр кўришади. Аччиқ қалампирни истеъмол қилишларини айтган кишилар қатор касалликлардан камроқ вафот этишган.
Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель