Қадрсизланаётган лира: Туркия аҳолиси Эрдўғанни қўллов кампаниясини бошлади
Олам
−
24 Ноябрь 2021
9376Туркия аҳолиси турк лираси заифлашганига қарамай, ижтимоий тармоқларда Президент Ражаб Тойиб Эрдўған ҳукуматини қўллаб-қувватлашини билдирмоқда.
DevletiminYanindayim (“Мен давлатни қўллаб-қувватлайман”) хештеги сўнгги 24 соат ичида Twitter’да фаол кучайиб бормоқда. 12 соатдан камроқ вақт ичида деярли 900 минг фойдаланувчи ижтимоий тармоқда ушбу хештег билан постлар чоп этган.
Шунингдек, Twitter’да Республикадаги иқтисодий вазият ёмонлашгани муносабати билан одамларни кўчага чиқишга ундаётганлар ҳам бор. Бундай фойдаланувчилар Sokaga (“Кўчага”) хештегидан фойдаланмоқда. Бироқ, бундай фойдаланувчилар уч баравар кам — 294 минг киши.
Савдо маълумотларига кўра, бугун, 24 ноябрь куни турк миллий валютаси лиранинг АҚШ долларига нисбатан курси кетма-кет учинчи кунга пасайган. Кеча, 23 ноябрь куни бир доллар учун 11,38 лирадан савдони бошлаган лира кун давомида кескин кўтарила бошлаган бўлса, бугун эрталаб Туркия миллий валютаси бир доллар учун 13,15 лирагача тушиб кетган.
Маълумот ўрнида, лиранинг қулаши фонида мухолифат мамлакатнинг амалдаги раҳбарияти иқтисодий муаммоларга дош бера олмайди, деб ҳисоблаб, муддатидан олдин президентлик ва парламент сайловларини ўтказиш зарурлиги масаласини кўтарди.
Эрдўған эса муддатидан олдин сайлов ўтказиш имкониятини рад этиб, улар 2023 йилда ўз вақтида ўтказилишини айтган.
Аввалроқ, Туркияда лиранинг долларга нисбатан кескин қадрсизлангани оқибатида мамлакатнинг йирик шаҳарлари Анқара ва Истанбулда норозилик намойишлари бўлиб ўтгани ҳақида хабар бергандик.
LiveБарчаси